Наманганда «ВАЗ-2106» автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Оқибатда пиёдалар шифохонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланди.
Суд кучукни дарахтга осиб қўйган болаларнинг ота-оналарини 245 минг сўм ҳамда воқеани видеога олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган ўрта мактаб ўқувчиларининг ҳар бирини 2,4 млн сўм миқдорида жаримага тортди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган дарахтга осилган кучукнинг видеоси Наманган вилоятининг Чортоқ туманида тасвирга олинган. Вилоят ИИБ ҳозир кучукнинг аҳволи яхшилиги ва айбдорларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганини маълум қилди.
Наманганда икки нафар эркакни дўппослаган қизга нисбатан очилган жиноят иши тугатилди. Гулсанам Алижонованинг муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, Ёшлар иттифоқи кафиллигини инобатга олиб, жиноят ишини тугатишга қарор қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг